18:34, 04 Март 2024 | GMT +5
Муқаддас Рамазон ойи 11 мартдан бошланади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг шариат ва фатво бўлими Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва ҳ.к. мамлакатлар уламолари кенгаши, фатво соҳасига масъул олимлар билан маслаҳатлашиб, бу йилги Рамазон ойининг бошланиши санасини тасдиқлади.

Уммий фатвога кўра, муқаддас Рамазон ойи 11 мартдан бошланади. 5 апрельдан 6 апрельга ўтар кечаси эса муқаддас Қадр кечасидир. 10 апрел – Рамазон ҳайити байрами.
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси мажлисида питир садақаси мамлакат бўйлаб икки килограмм уннинг ўртача нархидан келиб чиқиб, 640 тенге этиб тасдиқланди.