Мухаммедсабир Базарбайули Олимпия ўйинларида иштирок этади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ҳисобида бокс бўйича Париж Олимпиадасига йўлланмалар сони 10 тага етди. Ушбу лицензияни терма жамоадан Мухаммедсабир Базарбайули (63,5 кг) олди.

Парижге барады
Фото: Телжан Кудеров

Мухаммедсабир Базарбайули 63,5 кг вазн тоифасида молдовалик Александру Парасчив билан жанг қилди. Натижада ҳакамлар бир овоздан ғалабани қозоғистонлик боксчига беришди. Ҳисоб 5:0.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланддаги турнирда Назим Қизайбай (50 кг) ва Валентина Халзова (75 кг) Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган эди.

Сўнгги хабарлар