Мўғулистонда ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Декабрь ойида Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ёшлар ўртасида IX жаҳон чемпионати ва фахрийлар ўртасида III жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб ёзади ЎзА.

Эркин кураш
Фото: ҚР МОҚ

Халқаро кураш ассоциацияси маълумотларига кўра, мазкур чемпионатда иштирок этувчи терма жамоаларни рўйхатдан ўтказиш муддати якунланган.

Ташкилотга тақдим этилган аризаларга кўра, мусобақада 30 дан ортиқ давлатдан 400 дан ортиқ спортчи иштирок этади.

Жаҳон чемпионати доирасида Улан-Баторда курашни ривожлантириш мақсадида мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар, ассоциациянинг кенгайтирилган йиғилишлари, турли брифинг ва кўргазмалар ўтказиш режалаштирилган.

Чемпионат регламентига кўра, мусобақалар 2 декабрь куни бошланади.

Айни пайтда Халқаро кураш ассоциацияси ишчи гуруҳи Улан-Баторда турнирни юқори савияда ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Сўнгги хабарлар