Мўғулистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

монголия, выборы
Фото: МОНЦАМЭ

ASTANA. Kazinform - Бугун, 28 июнь куни Мўғулистонда Давлат Буюк Хурули (парламенти)га сайловда овоз бериш расман бошланди, деб хабар беради Kazinform МОНЦАМЭга таяниб.

Мўғулистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб 2,2 миллиондан ортиқ фуқаро 2198 та сайлов участкасига бориши мумкин бўлади.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07:00 дан 22:00 гача ишлайди.

Бу йилги парламент сайловларида 19 сиёсий партия ва иккита коалициядан жами 1341 нафар номзод, шунингдек, ўз-ўзини кўрсатган 42 нафар номзод иштирок этмоқда. Тарихда илк бор 519 нафар аёл номзод Давлат Буюк Хурулидаги 30 фоиз ўринлар учун курашмоқда.

2024 йилда сайловлар аралаш сайлов тизимини жорий этган ва парламент таркибини 76 депутатдан 126 депутатгача оширган янги қонун асосида ўтказилади. Улардан 78 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича, қолган 48 нафари эса партия рўйхати бўйича сайланади.

Сайловда сайловчиларнинг 50 фоизи иштирок этган тақдирдагина сайлов амалга ошган ва ҳақиқий деб топилади.

Мўғулистон фуқаролари 18 ёшдан сайлаш, 25 ёшдан эса сайланиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, Мўғулистонда сўнгги парламент сайловлари 2020 йил июнь ойида бўлиб ўтган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram