Мўғулистонда қор бўрони ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

ASTANA. Kazinform - Мўғулистоннинг Метеорология ва атроф-муҳит мониторинги институти сешанба куни қор бўрони ҳақида огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Синьхуа ахборот агентлиги.

Зима буран метель люди Қыс боран Адамдар
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 8 октябрга ўтар кечасидан ғарбий, марказий ва Гоби вилоятларида, 9 октябрда эса мамлакатнинг шарқий вилоятларида қор бўрони эсиб, кейин Мўғулистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғади.

Шамол тезлиги 14-16 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Метеорология ва атроф-муҳит мониторинги институти Улан-Батор аҳолисини қор бўрони ва қишлоқ жойларда йўл кўринмаслиги сабабли ҳудудларга чиқмасликка, мўғулистонлик кўчманчи чорвадорларни эса яйловларда чорва боқишда ҳушёр ва эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Сўнгги хабарлар