Мўғулистонда қаттиқ совуқ бўлиши кутилмоқда

Мўғулистоннинг Метеорология ва атроф-муҳит мониторинги институти пайшанба куни қаттиқ совуқ ва кучли қор бўронлари бўйича огоҳлантирди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Xinhuaга таяниб хабар беради.

Мўғулистонда қаттиқ совуқ бўлиши кутилмоқда
Фото: pixabay.com

Метеорологларнинг дастлабки прогнозларига кўра, кучли қор ва бўрон мамлакатнинг марказий ва шарқий ҳудудларида юз бериб, кейинчалик Мўғулистоннинг катта қисмига ўтади. Айрим жойларда ҳаво ҳарорати 34 даража совуқгача тушиши кутилмоқда.

Мўғулистон Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси Улан-Батор аҳолисини кучли қор бўрони ва қишлоқ йўлларида кўришнинг ёмонлашиши муносабати билан мамлакат ҳудудларига саёҳат қилишдан тийилишга, мўғул кўчманчи чорвадорларини эса узоқ жойларда мол боқишда ўта эҳтиёткор ва ҳушёр бўлишга чақирди.

Одатда, Мўғулистонда қиш узоқ ва қаттиқ. Ҳавонинг ҳарорати 25 даражадан 45 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

Сўнгги хабарлар