Мўғулистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

ASTANA. Kazinform – Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух июнь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда ЎР Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Моңғолия Президенті Өзбекстанға барады
Фото: montsame.mn

Қайд этилишича, 7 май куни Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтган. Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Амартувшин Гомбосурен бошчилик қилган.

“Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришга, шунингдек, Мўғулистон Президентининг жорий йил июнь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифига алоҳида эътибор қаратилди”, – дейилади хабарда.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқаришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланган.

“Маданий-гуманитар ва туристик алмашинувларини фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди”, – дейилади баёнотда.

Сўнгги хабарлар