Мўғулистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Астанага ташриф буюрди

ASTANА. Кazinform - Пойтахт аэропортида Ухнаагийн Хурэлсухни Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаев кутиб олди.

Мўғулистон президенти
Фото: ҚР Ҳукумати

Мўғулистон Президенти 3-4 июль кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади.

Мўғулистон прзиденти
Фото: ҚР Ҳукумати

 

2004 йилда Мўғулистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида кузатувчи мақомини олган биринчи давлат бўлди. Ўша пайтда ташкилот географик жиҳатдан кенгайиб, ШҲТнинг халқаро обрўсини исботлади.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон-Мўғулистон ҳамкорлиги доирасидаги анъанавий дўстона сиёсий муносабатлардан ташқари, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорлик ҳам икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкам асосини ташкил этади. 2023 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 133 миллион долларни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 27,7 фоизга ўсган.

Сўнгги хабарлар