Мудофаа вазири Президентга жорий йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари ҚР Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқовни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Руслан Жақсилиқов Мудофаа вазирлигининг жорий йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди.
Мудофаа вазири:
бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлиги ва Қуролли кучлар сафига кузги чақирув кампанияси якунлари, шунингдек, ҳарбий хизматда тартиб ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий мавқеи ва маошини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилди;
армиянинг жанговар салоҳиятини босқичма-босқич ошириш ва армияни тайёрлашнинг янги усулларига ўтиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади;
давлат мудофаа буюртмасини бажаришнинг бориши ҳақида хабар бериб, армия қурол-яроғ ва техниканинг янги намуналари, хусусан, учувчисиз авиация тизимлари, радиоэлектрон уруш комплекслари билан таъминланаётгани ҳақида маълумот берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат тинчликпарвар контингентининг Голан тепаликларида БМТ доирасидаги фаолияти муҳим эканини таъкидлади.
Учрашув якунида Президент – Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаев вазирга мамлакат мудофаа корхоналари билан ҳамкорликни фаоллаштириш, ҳудудий мудофаа ва махсус операциялар қўшинларини ривожлантириш, ижтимоий-ҳуқуқий ишларни кучайтириш бўйича аниқ вазифалар юклади.