Мудофаа, таълим, рақамли ечимлар – Қозоғистон ва Ҳиндистон қайси соҳаларда тажриба алмашиши мумкин

Мудофаа, таълим, рақамли ечимлар – Қозоғистон ва Ҳиндистон қайси соҳаларда тажриба алмашиши мумкин
Фото: indembastana.gov

Ҳиндистоннинг Қозоғистондаги элчиси доктор Т.В. Нагендра Прасад Астанада журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг муҳим натижалари ҳақида гапирди, деб хабар беради Каzinform.

Элчининг сўзларига кўра, Ҳиндистон ва Қозоғистонни 2000 йилдан ортиқ давом этган қадимий тарихий алоқалар боғлаб туради. Икки давлат мунтазам равишда товарлар, ғоялар ва маданият алмашишади.

“Ҳиндистон Қозоғистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган. Дипломатик муносабатлар 1992 йил 22 февралда ўрнатилган. Ўшандан бери олий даражадаги ташрифлар икки давлат ўртасидаги муносабатларга янги суръат бағишлади. Қозоғистон Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо ва сармоявий шериги ҳисобланади. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми уч йил давомида 2 миллиард доллардан ошди. Савдони кенгайтириш учун катта имкониятга эгамиз. Истиқболли тармоқлар тоғ-кон саноати, фармацевтика, қайта тикланадиган энергия манбалари, технология, ишлаб чиқариш ва бошқалар алоҳида эътиборга муҳтож, чунки Ҳиндистон катта ресурслар ва тажрибага эга”, – деди элчи.

Шунингдек, мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик Қозоғистон ва Ҳиндистоннинг муҳим асосидир. 2018 йилдан бери Ҳиндистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Ливанда БМТ байроғи остида бирга хизмат қилмоқда. Алмати шаҳрида “Терроризмга қарши сабоқлар” мавзусида ўтказилган “КазИнд-2023” қўшма ҳарбий машғулотларида Ҳиндистон қуролли кучлари қозоғистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашди.

“Ҳиндистон ва Қозоғистон ўртасидаги маданий алоқалар йога, ҳинд фильмлари, рақс ва мусиқа орқали мустаҳкамланади. Астанадаги Свами Вивекананда маданият маркази турли маданий тадбирлар, жумладан, йога, рақс ва мусиқа дарсларига мезбонлик қилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро йога кунини эълон қилганидан бери бу қадимий ҳинд хазинасига қизиқиш бутун дунёда ортди. Бу йил Халқаро йога куни Қозоғистоннинг 21 шаҳрида нишонланди. Маданият маркази ва элчихонада мунтазам равишда йога машғулотлари ўтказилади”, – дея қўшимча қилди доктор Т.В. Нагендра Прасад.

Таълим соҳасида қозоғистонлик ёшлар Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ITEC) ва Ҳиндистон маданий алоқалар кенгаши стипендияларига ариза топширишлари мумкин. ITEC дастури доирасида Ҳиндистон Қозоғистонга қишлоқ хўжалиги, банк иши, ҳуқуқ, сунъий интеллект, ахборот технологиялари, муҳандислик, шаҳарсозлик, менежмент, йога, инглиз тилини билиш ва ҳоказолар бўйича курслар ва турли ихтисослашган соҳаларда салоҳиятни оширишга ёрдам беради ва 1992 йилдан бери Қозоғистоннинг 1400 дан ортиқ фуқароси ITEC дастури билан таълим олди.

Ҳиндистон Маданий Алоқалар Кенгаши (ICCR) стипендия дастурида қозоғистонлик талабаларга турли хил бадиий фанлар бўйича бепул таълим таклиф этилади.

“Ҳозирда Қозоғистонда 9500 дан ортиқ ҳиндистонлик талабалар тиббиёт йўналишида таҳсил олмоқда. Ҳиндистон ахборот технологиялари соҳасидаги мукаммаллиги билан машҳур. Қозоғистонлик талабалар ҳам “Ҳиндистонда ўқиш” дастури бўйича муҳандислик ва ахборот технологиялари йўналишида ўқишга келишлари мумкин. 2015 йилда Ҳиндистон Қозоғистонга академик ва тадқиқот дастурларини рағбатлантириш учун Param Bilim суперкомпьютерини совға қилди”, – дейди дипломат.

Туризм нуқтаи назаридан, Ҳиндистон йилнинг исталган вақтида ва тарих, маданият, тоғлар ва денгизлардан тортиб, соғлиқ ва саломатликгача бўлган барча қизиқишларга мос келадиган хизматларни таклиф қилади.

“Гоа ва Тож Маҳал каби жойлар қозоқлар орасида жуда машҳур. Ҳиндистон ўзининг сифати ва арзонлиги туфайли тиббий ва соғломлаштириш туризми учун жуда машҳур йўналиш ҳисобланади. Нью-Деҳли ва Алмати ўртасида ҳафтасига 11 та рейс амалга оширилади. Бу икки давлат ўртасида туризмни ривожлантиришга туртки бўлди. Бизнинг электрон визамизни уйдан чиқмасдан олиш осон ва у Қозоғистон фуқаролари учун узайтирилди”, – деб тушунтирди доктор Т.В. Нагендра Прасад.

Шу билан бирга, дипломат яқинда Ҳиндистоннинг ойга қилган энг арзон миссияси – «Чандраян» ҳақида гапирди.

“Қозоғистон ҳам ўзининг космик парвози билан машҳур ва Ҳиндистон ўз технологияси ва тажрибаси билан бўлишишга тайёр. Қозоғистонликлар рақамли тўловларга мослашган ва Ҳиндистон бу секторда етакчи ҳисобланади – дунёдаги рақамли тўловларнинг 60 фоиздан ортиғи Ҳиндистонда унинг Universal Payment Interface (UPI) платформасида амалга оширилади. Ҳиндистон ушбу технологияни барча дўст мамлакатларга таклиф қилади ва Қозоғистон ушбу технология ёрдамида рақамли транзакциялар даражасини ошириши мумкин”, – деди Ҳиндистон элчиси.

Сўнгги хабарлар