Муборак Рамазон ойининг биринчи куни 1 мартга тўғри келади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг шариат ва фатво бўлими 2025 йил учун диний кунлар тақвимини тасдиқлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги  muftyat.kzга таяниб.

Масжид
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

Тақвимга кўра, Рамазон ойининг биринчи куни 1 мартга тўғри келади.

26 мартдан 27 мартга ўтар кечаси - Қадр кечаси - Лайлат ул-қадр.

Рамазон ҳайити 30 мартга, Қурбон ҳайити эса 6-8 июнга тўғри келади.

диний кунлар тақвими
Фото: ҚМДБ/muftyat.kz

 

Ҳижрий ойларнинг бошланиши халқаро астрономик тадқиқот марказлари маълумотларига асосланади. Фатво мутахассислари диний байрамларнинг аниқ саналари янги ой чиқиши муносабати билан бир кун олдинга ёки кейинга кўчирилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Сўнгги хабарлар