Муаммо ўз вақтида ҳал этилмаса, халқнинг норозилигига сабаб бўлади – ҚР Бош вазири ўринбосари

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида давлат органларининг хавф-хатарларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш фаолиятини кучайтириш масаласи бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Kazinform.
None
None

Кенгаш ишида марказий давлат органлари ҳамда Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар ҳокимликлари иштирок этди .

Кун тартибида давлат органлари ва ҳокимликларнинг аҳолини ўйлантираётган масалаларни прогноз қилиш ва уларни ҳал этишнинг аниқ алгоритмларини ишлаб чиқиш борасидаги муаммолари муҳокама қилинди.

«Ҳар қандай муаммо ўз вақтида ҳал этилмаса, халқнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис давлат органлари ҳар доим хавфларни таҳлил қилиб, уларни ҳал қилишга доимо тайёр туриши керак», — деди Бош вазир ўринбосари.

Кенгаш доирасида иш ҳақи бўйича қарздорликни ҳал этиш, коммунал хизматлар тарифлари, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товар ва маҳсулотлар нархларини тартибга солиш, электр энергияси ишлаб чиқариш, кўмир таъминоти, ва бошқа масалалар юзасидан давлат органларининг ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда Халқ таълими вазирлиги ва ҳокимликларга ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш ва истеъмол балансининг аниқ прогнозини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Е.Тоғжанов болаларни янги ўқув йилига тайёрлаш мавсуми яқинлашаётгани ва бу давлат харажатларининг ошишига таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади.

Шунинг учун нархларни барқарорлаштириш учун мавжуд бозор воситаларидан максимал даражада фойдаланиш зарур.

Кенгаш хулосасига кўра, барча давлат органлари ва вилоятлар ҳокимликлари олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

- иш ҳақи бўйича қарзлар пайдо бўлишининг олдини олиш;

- доимий асосда юзага келиши мумкин бўлган барча хавфларни таҳлил қилиш ва соҳанинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш учун босқичма-босқич ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш;

- муаммоли масалалар юзага келганда, уларнинг ҳал этилишини алоҳида назоратга олиш;

- давлат органларининг ахборот-тушунтириш ишларини кучайтириш, ижтимоий тармоқларда форумларни фаол ўтказиш, шунингдек, аҳолининг саволларига ўз вақтида жавоб бериш.


Сўнгги хабарлар