Муҳаммад Салоҳ Англиянинг «Ливерпул» клуби тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

None
ASTANA. Kazinform – Мисрлик Муҳаммад Салоҳ Англиянинг «Ливерпул» клуби тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Сhampionat.com сайти хабарига кўра, М.Салоҳ Англия премер-лигасининг 26-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» билан ўйинда иккита гол муаллифига айланди.

Шу тариқа мисрлик ҳужумчи Англия чемпионатидаги 128 ва 129-голларини уриб, машҳур футболчи Робби Фаулерни ортда қолдирди.

Бу ўйинда Салоҳдан ташқари Коди Гакпо ва Дарвин Нуньес иккитадан гол урган бўлса, Роберто Фирмино учрашувга нуқта қўйди. Шу тариқа, германиялик мутахассис Юрген Клоп шогирдлари 7:0 ҳисобида зафар қучди.

Англия чемпионатида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси 63 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, «Манчестер Сити» (58 очко) иккинчи, «Манчестер Юнайтед» (49) учинчи ўринда бормоқда. «Ливерпул» 42 очко жамғариб, бешинчи ўринга кўтарилиб олди.

Фото: Peter Byrne/Getty Images

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram