МСК: сайловнинг дастлабки натижаларига кўра Тоқаев 70,76 фоиз овоз йиғди

НУР-СУЛТОН. Kazinform - Бугун ҚР Марказий сайлов қўмитаси 2019 йил 9 июньда бўлиб ўтган навбатдан ташқари Президент сайловининг дастлабки натижаларини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Сайловда Қозоғистон Республикаси бўйича Жамбил Ахметбеков 167 249 та ёки умумий овозларнинг 1,83%ини, Дания Еспаева 478 153 та ёки 5,2%, Амиржан Қосанов 1 472 733 та ёки 16,02%, Тўлеутай Рахимбеков 294 271 та ёки 3,2%, Амангелди Таспихов 190 304 та ёки 2,07%, Қасим-Жомарт Тоқаев 6 504 054 та ёки 70,76%, Сади-Бек Тугел 84 348 та ёки 0,92% овоз йиғган», - деди ҚР МСК раиси ўринбосари Константин Петров.

Сўнгги хабарлар