Москвадаги терактдан жабрланганлар рўйхати эълон қилинди
МOSKVА. Кazinform - Соғлиқни сақлаш вазирлиги Москва чеккасидаги Красногорскда содир этилган терактда жабрланган 145 нафар кишининг қисман рўйхатини эълон қилди.

Аввал хабар қилинганидек, номаълум шахслар Красногорскдаги “Крокус сити холл” биносида ўт очган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноятчилар концерт бошланишидан олдин соат 20:30 атрофида асосий поъезд орқали бинога кириб, дарҳол ташриф буюрувчилар ва қўриқчиларга қарата ўт очишган. Кейин концерт залига уч-тўрт киши кириб, томошабинларга қарата ўқ узиб, “Молотов коктейли” отишни бошлади. Шундан сўнг ҳужумчилар қочиб кетишган.
Маълум қилинишича, беш киши автомат қуролидан одамларга ўқ узган. Улар камуфляж кийимида бўлган ва ҳар бирида рюкзак бор эди (эҳтимол ўт ўчириш мосламаси бўлган).
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, давлат раҳбари биринчи дақиқадаёқ теракт ҳақида хабардор қилинган.
Россия Тергов қўмитаси Москва вилоятида Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси (террор ҳужуми) бўйича жиноий иш қўзғатди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати теракт оқибатида 40 киши ҳалок бўлгани, 100 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Болалар омбудсмени Мария Львова-Белованинг сўзларига кўра, икки бола жароҳатланган, ҳозирда уларнинг аҳволи ўртача оғир.
Ҳозир савдо маркази ҳудудида 50 дан ортиқ вилоят ва пойтахт фавқулодда вазиятлар гуруҳи, ўнлаб ўт ўчириш машиналари мавжуд. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин ярим тунда ўчирилганини маълум қилди.
Яқин кунларда Москвадаги давлат муассасаларида барча кўнгилочар тадбирлар тўхтатилади.
Бир қатор телеграм-каналларига кўра, Reuters ва CNN халқаро агентликлари Москвадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олгани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги “Крокус сити холл“ концерт залида содир бўлган фожиали воқеа муносабати билан Қозоғистон фуқаролари учун қуйидаги ишонч телефони бўйича шошилинч линия ишга туширилди: 8 (925) 897-71-14.
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маъумотларига кўра, Россиядаги терактда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида қозоғистонликлар борлиги ҳақида ахборот йўқ.