09:19, 29 Июль 2022 | GMT +5
Москвадаги ётоқхонада ёнғин содир бўлиб, 8 нафар муҳожир ҳалок бўлди
MOSKVA. Kazinform – Россия пойтахти Москва жанубидаги «Алмати кўчасидаги ҳостел» ётоқхонасида ёнғин содир бўлди ва саккиз киши ҳалок бўлди. Саккиз киши қутқариб олинди, 200 нафари эвакуация қилинди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
«Ётоқхона Алмати кўчаси, 7-уй, 2-бинода жойлашган. Ҳозирда саккиз киши вафот этгани аниқланган, яна уч нафари шифокорлар томонидан текширилмоқда. Вафот этганларнинг барчаси муҳожирлар. Уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда. Ёнғин ўчирилди, 150 квадрат метрлик учта хона ва коридор ёнган», - деди фавқулодда хизматдаги манба.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин ҳақида хабар пайшанба куни Москва вақти билан соат 23:58 да келиб тушган, ёнғин 20 дақиқа ичида ўчирилган.
«Мосгаз» ОАЖ матбуот хизмати хабарига кўра, бу бино газ билан таъминланмаган.
«Тахминларга кўра, кўпчилик ёнғин ҳақида кеч хабар бериб, ўз кучлари билан ўчиришга ҳаракат қилган», - деди фавқулодда хизматдаги манба.