08:41, 22 Август 2022 | GMT +5
Москвада жазирама туфайли об-ҳаво хавфининг тўқ сариқ даражаси узайтирилди
MOSKVA. TASS-Kazinform – Москвада об-ҳаво хавф-хатарининг тўқ сариқ даражаси иссиқ об-ҳаво туфайли 23 августга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Россия Гидрометеорология маркази сайтида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Ёнғин хавфи. Огоҳлантириш муддати 23 август куни соат 12:00 гача», - дейилади хабарда.
Синоптикларнинг хабар беришича, огоҳлантириш даврида шаҳарда 33 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Тўқ сариқ даража - об-ҳаво хавфининг учинчи даражаси. Бу даражада табиий офатлар юзага келиши, зарар етказиш эҳтимоли мавжуд.