Москвада муштлашган Ўзбекистон ва Тожикистон мигрантлари депортация қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Оммавий муштлашувга алоқадорликда гумон қилинган 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик 1 апрел куни Москвадаги «Сердце столицы» турар-жой мажмуаси қурилишида мигрантларлар ўртасидаги можародан кейин қўлга олинган. Бу ҳақда Kazinform Asiaplusга таяниб хабар беради.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва бўлими Ўзбекистон Элчихонаси билан биргаликда ўтказган дастлабки суриштируви шуни кўрсатдики, 1 апрел куни Москва компаниясининг икки ходими ўртасида жанжал келиб чиққан, сўнгра муштлашувга бошқа ишчилар ҳам жалб қилинган.

«Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси элчихона билан биргаликда ушбу муаммони ваколатли органлар орқали ҳал қилиш чораларини кўрмоқда», -дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, можаро Шелепихинская қирғоғидаги қурилиш майдончасида содир бўлган. Муштлашувнинг барча иштирокчилари тергов ўтказиш учун полиция бўлимларига олиб кетилган, муштлашув иштирокчиларидан ҳеч бири жиддий жароҳат олмаган. Барча шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Маълум қилинишича, муштлашув Тожикистонлик ишчининг Ўзбекистон фуқаросига нисбатан айтган «аҳмоқ» сўзи туфайли бошланган.


Сўнгги хабарлар