Москвада Қозоғистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашди

ҚР ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган. Учрашувда кенг кўламли халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Ҳудудлараро ва трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёқилғи-энергетика ва космик соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги амалий қадамларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, ташқи ишлар вазирлари МДҲ, ЕОИИ, КХШТ, ШҲТ, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши ва БМТ каби интеграция бирлашмалари доирасидаги ҳамкорлик, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланди.