Москвада Каспий бўйи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда

Москвада Каспий бўйи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда
Фото: report.az

Москвада бешта Каспий бўйи давлати ташқи ишлар вазирларининг тор доирадаги учрашуви бошланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Учрашувда Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Россия ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этмоқда. Қозоғистон томонидан Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу иштирок этмоқда.

Маслаҳатлашувлар чоғида Каспий денгизи зонасида томонларни қизиқтирган кенг кўламли масалалар кўриб чиқилади. Хусусан, ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Каспий ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва минтақавий кун тартибини муҳокама қиладилар.

Тор доирадаги учрашувдан сўнг Каспий “бешлиги” ташқи ишлар вазирликлари делегацияларининг кенгайтирилган таркибда маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Наримбек Исмағулов

Сўнгги хабарлар