Москвада ҳарбий хизматдан бўйин товлаган мигрантларга қарши жиноий иш қўзғатилмоқда

РФ Тергов қўмитаси Москва бўлими Россия фуқаролигини олган Марказий Осиё мигрантларига нисбатан ҳарбий хизматдан бўйин товлаш бўйича 22 та жиноят иши қўзғатди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Тергов қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Россия
Фото: Kazinform

Идоранинг Telegram-каналида берилган хабарга кўра, 80 дан ортиқ киши Россия қуролли кучлари сафига ҳарбий хизматга жўнатилган.

Тергов қўмитасида қайд этишларича, Москвадаги ҳарбий комиссариатлар билан биргаликда «ҳарбий хизматдан бўйин товлаётган шахсларни аниқлаш мақсадида» чақирилувчиларнинг шахсий ҳужжатлари ўрганилмоқда. Идора маълумотларига кўра, мазкур иш доирасида «бўйин товловчиларнинг Россия Федерацияси фуқаролигини олиши қонунийлиги текширилади».

Қўмита қонунчиликка кўра, агар шахс «ҳарбий ва муқобил давлат хизматидан бўйин товлаган бўлса» РФ фуқаролиги тугатилиши ҳақида огоҳлантирган.

Сўнгги хабарлар