Москвада экскурсия қилиш учун ер ости коллекторларига тушганлар ҳалок бўлди

МOSKVA. Кainform – Москвада ер ости коллекторларини кўриш учун ноқонуний экскурсияда қатнашган бир гуруҳ одамлар ғойиб бўлди. Айни пайтда ер остида 5 киши ҳалок бўлгани маълум, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
None
Фото: Кирилл Каллиников архивидан

«Ҳозирда ноқонуний экскурсияда қатнашган 5 киши вафот этгани тасдиқланди. «Зарядье» боғи яқинида яна бир кишининг жасади топилди», — деб ёзади агентлик манбага таяниб.

Аввалроқ 4 кишининг жасади топилгани хабар қилинганди.

21 август куни эрталаб диггерларнинг (ер ости бошпаналари ва бошқа ер ости объектларини ўрганувчилар) ғойиб бўлгани ҳақида маълум бўлди. Москвада тўсатдан ёмғир ёға бошлади ва коллекторлар сувга тўлди. Фавқулодда ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Терговчилар ноқонуний экскурсия уюштирган шахсни сўроқ қилишмоқда.

Москва мэри Сергей Собянин ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, қидирув ишлари давом этаётганини маълум қилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, диггерлар гуруҳи саккиз кишигача бўлган.

Сўнгги хабарлар