Москва бокс оқшомидаги номдор қозоғистонликларнинг жангларини қаердан томоша қилиш мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform - 24декабр, жума куни Москвадаги «Крылья Советов» спорт мажмуасида бокс оқшоми бўлиб ўтади, унда қозоғистонлик уч нафар боксчи: Бек Нурмағанбет, Евгений Павлов ва Данила Семенов иштирок этади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Ушбу бокс оқшомининг жонли эфири Нур-Султан вақти билан соат 23:30да бошланади ва «Хабар» телеканалида томоша қилиш мумкин.

Бек Нурмағанбет (5-0, 3 КО) колумбиялик Хосе Мигел Торрес (33-11, 27 КО) билан жанг қилади. Ушбу жанг супер ўрта вазн тоифасида ўтказилади ва саккиз раундга мўлжалланган. Евгений Павлов (5-0, 4 КО) ҳам венесуэлалик боксчи Эдиксон Пересга (24-7, 18 КО) қарши саккиз раундлик жанг ўтказади. Москвадаги бокс оқшомининг учинчи иштирокчиси енгилмаган оғир вазнли қозоғистонлик боксчи Данила Семенов (4-0, 2 КО) бўлади. У аргентиналик Пабло Фариас (32-5, 17 КО) билан жанг қилади, уларнинг жанги олти раундга мўлжалланган.

Қўшимча қиламизки, Бек Нурмағанбет суперўрта вазн тоифасида WBА International чемпиони, Евгений Павлов эса иккинчи вазн тоифасида худди шу унвонга эга.

Сўнгги хабарлар