Москва биржасига АҚШ санкцияларининг киритилиши: KASE баёнот берди

KASE
Фото: Қозоғистон молиячилар уюшмаси

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон фонд биржаси (KASE) АҚШ молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш департаменти томонидан эълон қилинган маълумотга изоҳ берди.

OFAC (Office of Foreign Assets Control, АҚШ департаментининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси) томонидан эълон қилинган “Москва биржаси” ОАЖ (кейинги ўринларда – МОEХ) ва Миллий клиринг маркази, Миллий клиринг депозитарийсига нисбатан қўлланилган санкциялар юзасидан Қозоғистон фонд биржаси (KASE) қўйдагиларни маълум қилади.

2024 йил 1 июнь ҳолатига кўра, KASEда жойлаштирилган акцияларнинг 13,1 фоизи МОEХга тегишли.

OFAC томонидан чиқарилган №14024-сонли Ижроия буйруғига кўра, агар шахснинг SDN рўйхатида бўлиши, агар SDN рўйхатидаги шахс акцияларнинг 50% ёки ундан кўпроғини бевосита ёки билвосита, якка тартибда ёки бошқа компаниялар билан биргаликда назорат қилса, санкцияларни блокировка қилиш хавфини туғдиради.

“KASE бундай шахслар қаторига кирмайди ва чекловлар Қозоғистон фонд биржаси ва KASE клиринг марказига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди”, – дейилади KASE баёнотида.

Қозоғистон фонд биржаси ва Москва биржаси ўртасидаги муносабатлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

“Шу муносабат билан Қозоғистон фонд биржаси ва KASE клиринг маркази одатдаги режимда ишлашда давом этади. Савдо, клиринг ва ҳисоб-китоблар стандарт қоидаларга мувофиқ давом эттирилади. KASE санкциялар чекловларини ҳисобга олган ҳолда МОEХ билан бизнес алоқаларини давом эттириш масаласини кўриб чиқади”, – дейилади расмий хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram