Москва 134 йиллик ҳаво ҳарорати рекордини янгилади

MOSKVA. Kazinform - 2 июлда Москвада ҳаво ҳарорати 32 даражага етганида 1890 йилги рекорд янгиланди. Бу кун учун аввалги максимал ҳарорат 31,9 даражани ташкил этди. Бу ҳақда ТАССга Россия Гидрометеорология маркази илмий директори Роман Вильфанд маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.

Москва побила температурный рекорд 134-летней давности
Фото: Сергей Булкин/ ТАСС

«2 июлда Москвада 134 йиллик рекорд янгиланди. Гидрометеорология станцияси 32 даражани қайд этди”, - деди у.

Вильфанд шунингдек, тахминан соат 15:00да Балчуг ҳудудида ҳарорат 33,2 даражага кўтарилганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар