Мораторий бекор қилингандан сўнг ёқилғи ва ёнилғи нархи ошишига йўл қўймаслик керак – ҚР Миллий банки

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мораторий бекор қилингандан кейин ёқилғи ва ёнилғи нархи ошишига йўл қўймаслик керак. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжон Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукумат ва ҳокимликлар томонидан 2022-2024 йилларга мўлжалланган инфляция даражасини назорат қилиш ва пасайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши, тартибга солинадиган уй-жой коммунал хизматларига, ёқилғи ва ёнилғи нархининг ошишига жорий этилган мораторий ва истеъмол талабининг чекланган динамикаси инфляцияни чекловчи таъсир кўрсатади. Мораторий бекор қилингандан кейин ёқилғи ва ёнилғи нархи ошишига йўл қўймаслик керак. Бунинг учун ортиқча воситачиликка барҳам бериб, бозор баҳосини шакллантириш ва бозорларни мутаносиб ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш зарур», — деди ҚР Миллий банки раиси.

Шунингдек, у озиқ-овқат ва ўғитларга жаҳон нархларининг ошиши ҳисобига инфляция хавфини минималлаштириш керак, деб ҳисоблайди. Бунинг учун савдо чораларини кўриш, логистика, самарали товар интервенцияларидан келиб чиқадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, ўзгарувчанликни тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий этиш таклиф этилмоқда.

«Шу нуқтаи назардан, бугунги йиғилиш кун тартибига киритилган ўрта муддатли истиқболда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш режасини самарали амалга ошириш зарур. Инфляцияни пасайтиришда озиқ-овқат инфляциясини барқарорлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Миллий банк нафақат ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари, балки инфляцияга салмоқли ҳисса қўшадиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича ҳам иш олиб бориш керак, деб ҳисоблайди. Нархларни барқарорлаштириш мақсадида Миллий банк кутилаётган ва амалдаги инфляция, инфляция кутилмалари ҳамда геосиёсий вазиятнинг ривожланиши ҳамда унга молия бозорларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда базавий ставка бўйича келгусида қарорлар қабул қилади», — деди Ғалимжан Пирматов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram