08:59, 07 Февраль 2022 | GMT +5
Монпелье теннис турнири: Бублик дунёнинг учинчи ракеткасини мағлуб этди ва чемпион бўлди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 35-ракеткаси Александр Бублик Монпельеда (Франция) ўтказилган АТP 250 турнирида чемпион бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Финалда қозоғистонлик теннисчи жаҳоннинг учинчи ракеткаси, турнирнинг биринчи ракеткаси германиялик Александр Зверев билан бош соврин учун баҳс олиб борди.
Бунгача рақиблар фақат бир марта тўқнаш келишган ва унда А.Бублик ғалаба қозонганди.
Бу сафар ҳам қозоғистонлик спортчи 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда А.Бублик 8 та эйс қайд этиб, 8 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланди. Рақиб 4 эйс, 1 брейк (3 та брейк пойнт)дан фойдаланди.
Шу тариқа, А.Бублик фаолиятида илк бор АТP турнирида ғолиб чиқди.
Муаллиф: Елжан Ерали