Моношаҳарларда йирик корхоналар атрофида кичик корхоналар ташкил этиш қонун билан тасдиқланади
ASTANA. Kazinform - Моношаҳарларда йирик корхоналар атрофида кичик корхоналар ташкил этиш қонун билан тасдиқланади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев маълум қилди.

“Мен моношаҳарлардаги йирик корхоналар атрофида кичик ва ўрта бизнес зонасини яратишга эътибор қаратмоқчиман. Агар илгари бу ишлар ихтиёрий асосда олиб борилган бўлса, энди қонунчиликда йирик корхоналар атрофида кичик корхоналар камарини яратиш ва улар билан узоқ муддатли офтейк-шартномалари тузиш мажбуриятини белгилаймиз”, — деди вазир.
Масалан, унинг сўзларига кўра, бугунги кунда моношаҳарларда йирик буюртмачилар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида 24,5 миллиард тенгега 20 та узоқ муддатли шартнома ва 47,3 миллиард тенгега 13 (ўн учта) офтейк-шартномаси имзоланган.
– Мавжуд механизм доирасида моношаҳардаги бир қатор корхоналар зарур миқдорда хомашёни қулай нархда олиш бўйича етказиб берувчилар билан шартномалар тузди. Ҳозирда бу механизм такомиллаштирилмоқда”, - дейди Қанат Шарлапаев.