07:02, 31 Август 2023 | GMT +6
Момақалдироқ, дўл: синоптиклар Қозоғистоннинг бирқатор ҳудудларида огоҳлантириш эълон қилди
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 31 августдан 2 сентабргача бўлган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Синоптикларнинг хабар беришича, яқин уч кун ичида мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол бўлиши, дўл ёғиши мумкин.
Мамлакатнинг шимоли-ғарбий, шимоли, жануби ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати янада пасаяди. Ҳаво ҳароратининг пасайиши айниқса республика шимолида сезиларли бўлади. Фақат Қозоғистоннинг ғарбий қисмида юқори атмосфера босими таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Шу билан бирга, ҳаво ҳарорати аста-секин 25-30 даражагача кўтарилади.