Молдова ва Грузия Европа Иттифоқига аъзо бўлишга интилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Молдова Ҳукумати ЕИга аъзо бўлиш учун ариза топширади, деб хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Бу ҳақда Республика Президенти Майя Санду маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатнинг асосий мақсади ва ўз келажагини ЕИнинг бир қисми сифатида кўрадиган фуқароларнинг танловидир. Бир кун аввал Ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазири Николай Попеску мамлакат раҳбарияти НАТОга қўшилиш масаласини кўриб чиқмаётганини айтди. Молдова 2014 йилда Европа Иттифоқи билан бир қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олган ассоциация шартномасини имзолаган.

Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили ҳам мамлакатга Европа Иттифоқига кириш учун номзод мақомини бериш ҳақидаги аризани имзолади. Унинг таъкидлашича, бу Грузиянинг Европа интеграцияси йўлидаги яна бир муҳим босқич бўлади. Ҳукмрон «Грузия орзуси – Демократик Грузия» партияси раҳбари Ираклий Кобахидзе республика 2024 йилда ариза беришни режалаштирганини, бироқ зудлик билан Европа Иттифоқига мурожаат қилишга қарор қилинганини таъкидлади. Ҳокимият қарорини мухолифат партиялари вакиллари қўллаб-қувватлади. Улар европалик ҳамкорлар билан янада самарали музокаралар олиб бориш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилмоқдалар.


Сўнгги хабарлар