Молдова президенти ҳукумат истеъфосини қабул қилди

КISHINEV.Кazinform - Молдова бош вазири Наталья Гаврилица жума куни бош вазир лавозимидан кетишини маълум қилди. Конституцияга кўра, бу вазирлар кабинети тўлиқ истеъфога чиқишини билдиради, дея хабар беради Кazinform Россиянинг ТАSS агентлигига таяниб.
None

«Бир ярим йил бош вазир бўлганимдан сўнг, истеъфога чиқишимни эълон қилиш вақти келди», — дея Гаврилица ўз қарори сабабини айтишдан бош тортди.

У ўз нутқида вазирлар кабинетининг коррупцияга қарши кураш, Европа интеграцияси, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, энергетика инқирози ва минтақадаги мураккаб вазиятга қарши курашиш борасидаги ютуқларига тўхталди.

Бош вазирнинг брифингидан олдин президент Майя Санду маъмуриятида ҳукумат аъзолари ҳамда парламентни назорат қилувчи Европа ҳаракат ва бирдамлик партияси вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Молдова президенти Майя Санду бош вазир Гаврилица бошчилигидаги мамлакат ҳукумати истеъфосини қабул қилди.

«Мен Бош вазир Наталья Гаврилицанинг истеъфога чиқишини эътиборга олдим. Юридик жараёнлар якунланиб, бош вазир истеъфога чиққанидан кейин мен парламент фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказаман, сўнгра бош вазир лавозимига номзодни таклиф қиламан», — деб ёзди Санду Facebookдаги саҳифасида.

Наталья Гаврилица бошчилигидаги ҳукумат 2021 йил августида бўлиб ўтган муддатидан олдин сайловларда ғалаба қозонган Европапараст Ҳаракат ва бирдамлик партияси томонидан тузилган. 2022 йил июн ойида Молдовада мухолифат намойишлари бошланди. Митингларда сўзга чиққан фуқаролар газ ва бошқа энергетика ресурслари, ёқилғи, озиқ-овқат нархининг мисли кўрилмаган даражада ошиши, турмуш даражаси пасайиб бораётганидан норозилик билдирди. Расмийлар мухолифат вакилларига сиёсий босим ўтказгани учун ҳам танқид қилинди.

Фото: EPA-EFE/ DUMITRU DORU

Сўнгги хабарлар