Молдова энергия танқислиги сабабли электр таъминотини босқичма-босқич ўчиришни режалаштирган
ASTANA. Kazinform — Молдова ҳукумати энергия ресурслари танқислиги сабабли электр энергиясини босқичма-босқич ўчириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Василе Тофан маълум қилди, деб хабар берди БЕЛТА.
Бош вазирнинг айтишича, ҳукумат қиммат электр энергиясини биржадан сотиб олиш ўрнига электр таъминотини режали тарзда вақтинча ўчириш вариантини муҳокама қилмоқда. Унинг таъкидлашича, электр энергиясининг қисқа муддатга ўчирилиши аҳолини энергиядан тежамкорлик билан фойдаланишга ундаши мумкин.
Бундан аввал ҳукумат раҳбари мамлакат энергетика соҳасидаги вазият мураккаблигини маълум қилган эди. Электр энергияси танқислигини биржадан харид қилиш ҳисобига қоплашга тўғри келмоқда. Биржада эса электр энергияси нархи одатдагидан икки-уч баравар қиммат.
Август ойи бошида Молдова ҳукумати Днестр дарёсидаги сув сатҳининг пасайиши ва энергетика бозорларида нархларнинг ўсиши муносабати билан сувдан фойдаланишга чекловлар жорий қилди ҳамда электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини ҳам амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Венгрия сўнгги 44 йил ичида биринчи марта мамлакатдаги ягона атом электр станцияси — «Пакш» АЭС фаолиятини тўхтатишини маълум қилган эди. Бунга Дунай дарёсидаги сув сатҳининг рекорд даражада пасайиши сабаб бўлган.