11:45, 01 Июнь 2022 | GMT +6
MMA. Шавкат Рахмонов жанги июн ойидаги ТОП-10 жанг қаторидан жой олди
NUR-SULTAN. Kazinform – Россиянинг MMA.Metaratings.ru портали июн ойида энг орзиқиб кутилган 10 та жангни маълум қилди, улар орасида қозоғистонлик файтер Шавкат Рахмонов ва америкалик Нил Мэгни ўртасидаги жанг ҳам бор. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар берди.
«Ярим ўрта вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган қозоғистонлик Шавкат Рахмонов ва америкалик Нил Мэгни ўртасидаги жанг UFC Vegas 57 асосий карди жангларидан бири бўлади. Шавкат кучли 15таликка киради, агар у ғалаба қозонса, кучли ўнталикка ҳам кириши мумкин.
Шавкат Рахмонов 27 ёшда, М-1 лигасида чемпионликка эришгандан сўнг у сайёрамизнинг энг яхши промоушенини забт этишга йўл олди. Шавкат тоза рекордни сақлаб, 100 фоизлик якунловчи бўлиб қолмоқда. UFC доирасидаги учта жангда ҳам Рахмонов муддатидан аввал ғалаба қозонган.
Нил Мэгни 34 ёшда. У чемпионлик камари учун курашмайди. Ҳозирда Мэгни ярим ўрта вазн тоифасида ўнинчи поғонани эгаллаб турибди», - деб ёзади портал.