ММА: Қозоғистонлик спортчи жаҳон чемпиони бўлди

NUR-SPORT. Кazinform - Нидерландия пойтахти Амстердамда 54 та мамлакат вакиллари иштирок этган ММА бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги GAMMA жаҳон чемпионати якунланди, деб хабар беради Кazinform.
None
None

Ақмола вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот котиби Махаббат Большинанинг маълум қилишича, Қозоғистон терма жамоаси таркибида вилоятдан икки нафар спортчи ўрин олган. 56 килограмм вазн тоифасида Ерназ Мусабек чемпион бўлди. У барча жангларда рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, яққол устунлик билан ғалаба қозонди.

Томирис Жусупова (52 кг) кумуш медални қўлга киритди.

Ақмола вилояти жанг санъати ассоциацияси бош директори Жаслан Жантасов таъкидлаганидек, ММА бўйича Қозоғистон терма жамоаси ғолиб чиқди – 17 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.




Сўнгги хабарлар