ММА: Қозоғистонлик файтер дебют жангида нокаут қайд этди

None
Фото: sports.kz
KARА-BALTА. Кazinform - 22 ёшли қозоғистонлик файтер Олжас Ерланов Қора-Балтада (Қирғизистон) ММА бўйича EFC Global 33 турнирида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик файтернинг рақиби қирғизистонлик 18 ёшли спортчи Дастан Қанибек уулу бўлди. Енгил вазн тоифасида (57 килограммгача) жанг уч раундга мўлжалланган эди, бироқ иккинчи беш дақиқаликда техник нокаут билан якунланди. Ерланов рақибнинг орқасидан ушлаб, зарба бера бошлади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди.

Иккала файтер учун ҳам бу жанг уларнинг профессионал фаолиятидаги дебют бўлди.


Сўнгги хабарлар
telegram