Миссури штатида машина ҳайдовчиси ҳужжатларни текшираётганда полициячини ўлдирди
Полиция маълумотларига кўра, воқеа сешанба куни эрталаб Шимолий Канзас-Сити шаҳрида содир бўлган, 32 ёшли офицер Даниэл Васкес воқеа жойидан қочиб кетган гумонланувчи томонидан отиб ўлдирилган.
Полиция ходими шифохонага етказилган, у ўқдан олган жароҳатларидан вафот этган.
Гумонланувчи унинг машинаси қидирувга берилганидан сўнг, Шимолий Канзас-Сити шаҳридан 112,6 мил шимолда жойлашган Огайо штати Чилликоте шаҳрида полицияга топширилган. Жиноятчи ҳақида маълумот берилмаган.
Канзас-Сити мэри Қуинтон Лукас марҳум зобитнинг оила аъзолари ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ҳамкасбларига ҳамдардлик билдирди. Шимолий Канзас-Сити полицияси бошлиғи Кевин Фриманнинг айтишича, Д.Васкес ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган биринчи Шимолий Канзас-Сити полициячиси бўлиб, у ерда 2021 йилдан бери хизмат қилаётган эди.
Аввалроқ «Штатлар ҳаракат келишуви»(Convention of States Action) миллий сўрови шуни кўрсатдики, репндентларнинг 40 фоиздан ортиғи ҳуқуқ-тартибот идоралари эмас, қуролланган АҚШ фуқаролари аҳолини оммавий отишмалардан ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли, деб ҳисоблайди.
Фото: boston.com