Миссисипи штатида юз берган отишмада камида 6 киши ҳалок бўлди

None
ASTANA. Kazinform – АҚШнинг Миссисипи штатида юз берган отишмада камида 6 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform euronews телеканалига таяниб.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, бу воқеа аҳолиси 300 нафардан ошмайдиган Аркабутла шаҳрида содир бўлган. Маълум бўлишича, гумонланувчи дўконга кириб, бир кишини отиб ташлаган, сўнгра ҳудуддаги иккита уйга йўл олган. Кейин у ердаги одамларга қарата ўт очди.

Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган. Унинг бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, бу йил бошидан бери АҚШда содир бўлган 73-ўқ отиш ҳодисасидир.

Сўнгги хабарлар
telegram