Мисрга виза 2027 йилдан бошлаб 39 долларгача оширилади

ASTANА. Кazinform – Миср мамлакатга кирувчи хорижий фуқаролар учун виза тўловлари ва хизмат ҳақларини тўлаш тартибини қайта кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мисрга виза 2027 йилдан бошлаб 39 долларгача оширилади
Фото: visasnews.com

2027 йил 1 январдан бошлаб Мисрга бир марталик визанинг асосий нархи 3 долларга (1344 тенге), 30 доллардан (13 436 тенге) 33 долларга (14 779 тенге) ошади.

Бу ҳақда Мисрнинг Akhbar Al-Youm нашри мамлакат Сайёҳлик компаниялари ва агентликлари палатаси томонидан чиқарилган расмий кўрсатмага таяниб хабар берди.

Бундан ташқари, сайёҳлардан хизматлар ва ҳужжатларни қайта ишлаш, шунингдек, банк тўловлари ва солиқлари учун 6 доллар (2687 тенге) ундирилади. Шундай қилиб, бир марталик визанинг умумий қиймати 39 долларга (17 466 тенге) етади.

Транзит визаси тўлови ҳам 3 долларга (1344 тенге) ошади. Бироқ, аниқ миқдор билдиришномада кўрсатилмаган.

Миср ҳукумати 2026 йил 13 августда тарифларни қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Ушбу ўзгаришларнинг тафсилотлари Сайёҳлик компаниялари ва агентликлари палатасининг туризм бозори вакилларига юборилган 173-сонли расмий кўрсатмасида келтирилган.

Палата сайёҳлик компанияларига янги тарифларни ҳисобга олиш ва хорижий ҳамкорлари ва саёҳатчиларни ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиш бўйича кўрсатма берди.

Эслатиб ўтамиз, Мисрдаги янги чекловларнинг сайёҳларга таъсири ҳақида ёзган эдик.