Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С га қарши дори воситаларининг ўн иккинчи партияси олиб келинди

30 дона қутига юкланган 7,2 минг дона мазкур препарат Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
Мутахассислар фикрича, мазкур беғараз ёрдам давлат бюджетидан 35 миллиард сўмни тежаш ҳамда бу маблағлар ҳисобидан гепатитни аниқлаш бўйича скрининг текширувлари қамровини янада ошириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Президентининг шу йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилди.
Қайд этиш жоизки, Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашиш борасида дунё бўйича катта муваффақиятларга эришган. Айни пайтда мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлгани эътироф этилади.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Ўзбекистонга Мисрдан гепатит С га қарши дори воситасининг ўнинчи партияси келтирилгани ҳақида хабар берган эдик.