Ўзбекистонга Мисрдан гепатит С га қарши дори воситасининг ўнинчи партияси келтирилди

None
Фото: ssv.uz
TASHKENT. Kazinform - Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Daclatasvir-60 mg» дори воситасининг ўнинчи партиясини Шарм-эш-Шейхдан Тошкентга етказиб берди. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Президентининг шу йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда «Гепатит С касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича» сайловолди ташаббусининг ижроси доирасида амалга оширилди.

Умумий ҳажми 3 минг донадан ортиқ «Daclatasvir-60 mg» препаратлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Қайд этиш жоизки, Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашиш борасида дунё бўйича катта муваффақиятларга эришган. Айни пайтда мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлгани эътироф этилади.


Сўнгги хабарлар
telegram