Мисрдаги мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон полвонлари 7 медални қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Мисрнинг Александрия шаҳрида кураш бўйича ўтказилаётган турнирнинг биринчи кунида юнон-рум кураши бўйича қозоғистонлик полвонлар 2 олтин, 2 кумуш, 3 бронза медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Иброҳим Мустафо совринига бағишланган халқаро турнирда 55 килограмм вазн тоифасида юқори уч ўринни қозоғистонлик Аманғали Бекболатов, Марлан Муқашов ва Исхар Қурбаев бўлишди.

Яна бир олтин медаль Мерей Бекеновга (67 кг), иккинчи кумуш медаль Ернар Фидахметга (60 кг) насиб этди.

Шунингдек, Дастан Зарлихан (63 кг) ва Алимхан Сиздиқов (130 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Энди 24 февраль куни юнон-рум кураши бўйича 72, 77, 82, аёллар кураши бўйича 57, 62, 68, 76 килограмм вазн тоифасида совринли ўринлар сараланади.

25 ва 26 февраль кунлари аёллар кураши ва эркин кураш бўйича полвонлар беллашади.

Расм: Бирлашган жаҳон кураши (UWW)

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар