Мисрдаги Хургада соҳилида яна акула пайдо бўлди

ASTANA. Kazinform – Миср ҳукумати Қизил денгиздаги машҳур Хургада курортида акула пайдо бўлгани ҳақидаги хабар ортидан зарур чоралар кўришга киришди, деб ёзади Al Masry Al Youm газетаси.

акула
Фото: Pexels

Нашр қайд этишича, куни кеча Ал-Гуна туманидаги Абу Минкар ороли яқинида акула кўринган. Қўриқхона бошқармаси ёввойи жониворга қарши курашиш чорасини кўра бошлади. Ҳудуддаги чўмилиш жойига бормоқчи бўлганлар ҳушёрликка чақирилди.

2023 йил июнь ойида Россия фуқароси йиртқичнинг қурбони бўлди ва уни ҳеч ким қутқара олмади. Сентябрь ойи ўрталарида Миср атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги Синай ярим оролидаги Даҳаб шаҳри қирғоқларида маҳаллий аҳоли вакили ҳам акуладан жароҳат олганини маълум қилган эди.

Сўнгги хабарлар