09:12, 12 Июнь 2023 | GMT +5
Мисрда сайёҳлар бўлган яхта ёниб кетди
RIAMO. Kazinform - Якшанба куни Миср қирғоқлари яқинида Қизил денгизда сайёҳлик кемаси бортида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
Унга кўра, қайиқ бортида 29 киши бўлган, улардан 12 нафари Буюк Британиядан келган сайёҳлардир. Марса-Алям курорти яқинидаги денгизда ёнғин содир бўлган, қутқарув хизматлари дарҳол қайиқ томон йўл олган. Сўнгги маълумотларга кўра, бортдаги барча сайёҳлар ва экипаж аъзолари қутқарилиб, қирғоққа олиб чиқилди, жабрланганлар йўқ.
Шу билан бирга, Al Arabiya телеканали ҳозирда камида уч нафар британиялик сайёҳ бедарак йўқолганлигини ҳақида хабар беряпти. Миср ва Буюк Британия расмийлари бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган.
Ёнғинга нима сабаб бўлгани номаълум.