11:33, 15 Июнь 2023 | GMT +5
Мисрда россияликга ҳужум қилган акула мумияланди
ANKARA. ANADOLU-Kazinform – Миср денгиз фанлари институти ва Қизил денгиз қўриқхоналари мутахассислари 8 июнда Хургада қирғоқлари яқинида Россия фуқароси Владимир Поповни ўлдирган акулани мумиялаш устида иш бошлади, дея хабар беради Kazinform Анадолуга таяниб.
Балиқчилар йиртқични ушлаб, мумиялаш жараёнини бошлаган олимларга топширди.
Миср денгиз фанлари институти ва Қизил денгиз қўриқхоналари ходимлари акулани бальзамлашни бошлади. Йиртқич балиқ 23 ёшли россияликни қирғоқдан бир неча метр узоқликда ғажиб ташлади.
Маълум бўлишича, акула соҳил яқинида бир неча соат айланиб юрган.
Асли Архангельсклик йигит бир неча ой олдин Хургадага кўчиб ўтган. Отаси билан квартира сотиб олган. Бир ойдан кейин йигит 24 ёшга тўлган бўларди.