Мисрда полициячи икки исроиллик сайёҳни отиб ўлдирди

Мисрда полициячи икки исроиллик сайёҳни отиб ўлдирди
Фото: euronews.com

Мисрлик полициячи Ўртаер денгизидаги Искандария шаҳрида исроиллик сайёҳларга қарата ўт очди ва камида икки исроиллик ва бир мисрликни ўлдирди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Еuronewsга таяниб.

Маҳаллий ОАВнинг хавфсизлик ходимларига таяниб хабар беришича, Помпей колоннаси яқинидаги ҳужумда яна бир киши жароҳатланган.

Хабарда айтилишича, ҳужумда гумонланувчи қўлга олинган.

Хавфсизлик ходимлари ҳужум жойини зудлик билан ўраб олди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган ҳаваскор видеода камида учта тез ёрдам машинаси жабрланганларни шифохоналарга олиб кетаётганини кўриш мумкин.

Сўнгги хабарлар