Мисрда қадимий тош туннел топилди

CAIRO. SINHUA – Kazinform - Миср шимолидаги Искандария қирғоқ шаҳрида 13 метр чуқурликда тош туннел, иккита алебастр бош ва бир нечта лойдан ясалган идишлар топилди. Бу ҳақда пайшанба куни Миср Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Sinhua агентлигига таяниб.
None

Миср-Доминикан археологик гуруҳи милоддан аввалги 280-270 йилларда фиръавн Птолемей II Филадельф томонидан асос солинган Тапосирис Магна қишлоғидаги ибодатхонада туннел топди. Туннел узунлиги 1305 метр ва баландлиги 2 метрни ташкил этади, дейилади вазирлик баёнотида.

«Археологлар ибодатхона ёнидан иккита алебастр бошни топдилар - бу милоддан аввалги 305-30 йилларга оид Птолемей одамининг ва сфинкс боши», — дейилади хабарда.

Туннелни қазиш ва археологик тадқиқотлар давомида унинг бир қисми Ўрта ер денгизида сув остида қолганлиги аниқланган.

Археология мутахассиси Муҳаммад Мустафонинг айтишича, Искандариядаги қадимий артефактларнинг сув босишига зилзилалар ва иқлим ўзгариши сабаб бўлган.

Фото: Миср туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги/Sinhua/

Сўнгги хабарлар