11:09, 14 Сентябрь 2023 | GMT +5
Мисрда акула қизнинг қўлидан тишлаб олди
Йиртқич мисрлик аёлни меҳмонхона пляжида сузаётганида елкасидан тишлаб олди. У жуда кўп қон йўқотди, лекин уни сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Қиз ҳушсиз ҳолда касалхонага ётқизилди, дея хабар беради Kazinform «Газета. RU»га таяниб.

Ҳодиса Мисрнинг Даҳаб курортида содир бўлди.
Маҳаллий хизматлар акулани қидиришни ташкил этди, бироқ ҳозирча натижа бермади. Шарм ал-Шайхдан 100 км узоқликда жойлашган пляж вақтинча ёпилди.
Бу Мисрда уч ой ичида бир одамга акула ҳужумининг иккинчи ҳолати; июнь ойида россиялик эркак йиртқичнинг қурбонига айланганди, қутқарувчилар уни қутқара олмадилар.