Миср ва Қатар ШҲТ мулоқотида ҳамкор бўлди

None
ТASHKENT. Kazinform - Бугун Тошкентда Миср Араб Республикаси ва Қатар давлатига ШҲТ мулоқотида ҳамкор мақомини бериш тўғрисидаги меморандумларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform мухбири Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Ҳужжатларни ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳамди Санад Лоза ва Қатар Давлат Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий имзолади.

Меморандумлар ШҲТ ва юқоридаги давлатлар ўртасида минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, савдо ва сармоя, энергетика, АКТ, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва коммуникациялар, маданият, фан ва технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни назарда тутади.

Ҳамкор давлат мақоми ташкилотга аъзо давлатларнинг таклифига биноан ШҲТ доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқини беради. Меморандумлар улар имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

15-16 сентябр кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Маълумки, саммитда 15 та давлат раҳбарлари ҳамда ШҲТ расмий алоқаларни ўрнатган ўнга яқин халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хусусан, БМТ, ОТОИИК, ЮНЕСКО, МДҲ, КХШТ, ЕОИИ, ОҲИЧК ва ЕОИК ва Араб Лигаси раҳбарлари иштирок этадилар.



Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар
telegram