Миср самолёти Ақтўбе аэропортига қўнишга мажбур бўлди

ASTANA. Kazinform – Миср самолёти бортида ёнғин чиқиши хавфи туфайли Ақтўбе аэропортига қўнишга мажбур бўлди, деб хабар беради Kazinform.
None

ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси бугун соат 4:32 да Мисрнинг Red Sea авиакомпаниясининг Боинг 737 лайнери Шарм-Эль-Шейх-Астана йўналиши бўйича парвоз қилаётган вақтида Ақтўбе аэропортига қўнишга мажбур бўлганини маълум қилди.

«Экипаж аъзолари самолёт бортида ёнғин чиқиши хавфи туфайли Ақтўбе аэропортига қўнишга қарор қилди. Самолётнинг 184 йўловчиси ва 10 нафар экипаж аъзосини Ақтўбе аэропортида табиий офатдан қутқариш гуруҳи ва тиббиёт мутахассислари кутиб олди. Экипаж аъзоларининг айтишича, бортда ёнғин бўлмаган. Йўловчиларнинг ҳаммаси соғ-омон», – деди Фуқаро авиацияси қўмитаси вакиллари.

Сўнгги хабарлар