09:10, 19 Февраль 2024 | GMT +5
Миср Исроилнинг ҳаракатлари юзасидан Халқаро судга нота юборади
ASTANA. Kazinform - Миср Исроилнинг Фаластиндаги ҳаракатлари туфайли Халқаро судга нота юборади, деб хабар беради Al Qahera News.

“Миср Халқаро судга Исроилнинг босиб олинган ҳудудлардаги ҳаракатлари юзасидан нота юборади”, — деб ёзади нашр.
Миср ўз ишини 21 февраль куни тақдим этади.
Аввалроқ Миср расмийлари, агар Исроил Ғазонинг Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилса, 1978 йилги Кэмп-Дэвид келишуви, яъни Исроил-Миср тинчлик келишуви бекор қилиниши мумкинлигини айтган эди.